Ўзбекистонлик фотосуратчи Руслан Рахматовнинг Black is Shadow фотолойиҳаси (фото)
Ўзбекистонлик фотосуратчи Руслан Рахматов Black is Shadow («Қора — бу соя») фотолойиҳасини тақдим этди.
Black is Shadow — турли ёш, касб ва дин вакиллари акс этган суратлар кетма-кетлигидан иборат. Жанр бўйича бу портрет, ғояси бўйича эса чеҳраларда акс этган ҳикоялардир. Лойиҳа иштирокчилари Тошкентнинг оддий фуқаролари, шунингдек, пойтахт меҳмонлари. Аммо лойиҳа қатнашчилари орасида таниқли шахслар ҳам бор. Улардан бири Ўзбекистондаги UNICEF ваколатхонаси раиси Роберт Фудерич бўлса, бошқаси хонанда Динейрадир.
Одатда суратлардаги юзлар гўзаллик ва ҳашамат борасида мусобақалашади, аммо лойиҳада фотосуратчи ўзига хос белгилардан минимум даражада фойдаланган. Ҳикояларни бизга кўзлар ва энг асосийси, суратларга сингдирилган ҳис-туйғулар сўзлаб беради.
Руслан Рахматов — фотосуратчи, кўплаб фото ва медиалойиҳалар муаллифи ва иштирокчиси, улар орасида шахсий фотосуратлар кўргазмаси (2012 йил), «Чорраҳалар. Street art» медиалойиҳаси (2013 йил), Black is Shadow кўргазмаси (2015 йил) ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)