Таиланд фуқароси Facebook’да қироллик оиласи аъзоларини ҳақорат қилгани учун 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бангкок ҳарбий суди 34 ёшли Уичайни Facebook’даги аккаунтида жойлаштирилган материаллар учун судлади. Ушбу фото ва видеоматериаллар қироллик оиласини ҳақорат қилувчи деб топилди.
Айтилишича, Уичай собиқ дўстини ёмонотлиқ қилиш учун унинг номидан ушбу материалларни чиқарган. Аммо тергов материаллар муаллифини аниқлаган.
Дастлаб эркак 70 йилга ҳукм қилинган эди, аммо кейинроқ муддат ярмига қисқартирилди.
Қироллик оиласини ҳақорат қилиш Таиландда давлатга қарши жиноят ҳисобланади.
Изоҳ (0)