ЖЧ—2018 саралашидан жой олган Австралия ва Саудия Арабистони термалари ўртасидаги ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланиши керак эди.
«Sports.ru» нашрининг маълумот беришича, саудиялик футболчилар Лондондаги теракт учун сақланиши керак бўлган сукутдан бош тортган. Бу пайтда мезбон — Австралия футболчилари қоидаси бўйича майдон марказидан жой олган бўлса, саудияликлар чигалёзди машғулотларини бажариш билан банд бўлган.
Саудия Арабистони футболчилари нима сабабдан бундай йўл тутганига аниқлик киритилмаган.
https://twitter.com/talkingbaws/status/872785781181624320
Изоҳ (0)