Хитой ҳайвонот боғи назоратчилари учта йўлбарсни тирик эшак билан озиқлантирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрнинг маълум қилишича, ҳодиса тахминан Чанчжоу шаҳрида юз берган.
Ҳодиса аск этган кадрларда ҳайвонот боғининг бир нечта ходими қаттиқ қўрқаётган эшакни сув ҳавзасига улоқтиргани, бир неча дақиқадан сўнг унга йиртқичлардан бири ташланганлигини кўриш мумкин. Эшакнинг қочишга уринишларига қарамасдан, йўлбарслар ҳимоясиз ҳайвонни ўлдирган.
Daily Mail’нинг таъкидлашича, йиртқичлар ўлжасини бир ярим соатда еб битирган.