GM Uzbekistan компанияси 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари учун автомобиллар эски нархда қолишини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
«Келиб тушаётган кўп сонли саволларни инобатга олиб, истеъмолчиларга қуйидагини маълум қиламиз: 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига берилган номли сертификатлар асосида тузиладиган янги шартномаларда 2017 йил 31 майигача амал қилган нархлар қўлланилади. Бундан ташқари, автомобиллар фахрийларга навбатсиз берилади», — дейилади компаниянинг Facebook’даги расмий саҳифасидаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари давлат курсидаги долларга боғланган ҳолда сўмда сотила бошланди.