2016 йили Алеппога авиазарба берилганида жабр кўрган, фотосуратлари ОАВда кенг тарқалган уч ёшли бола Умрон Дақнишнинг отаси Муҳаммад Хайр Дақниш матбуотни фарзандидан фойдаланишда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, бола авиазарба оқибатида енгил жароҳат олган, аммо жангарилар барчасини кўпиртириб матбуотга етказган.
«Улар ОАВда бир неча маротаба болани ўлдига чиқарди. Кейин тириклигини ёзди. Уларга ҳеч қандай ишонч йўқ», — таъкидлади эркак.
Суриялик эркакнинг сўзларига қараганда, исёнчилар болани ҳали у уйдалигида суратга ола бошлаган. Дақнишнинг уқтиришича, бола ҳатто шифохонага ҳам фақат суратга тушириш учун олиб кетилган.
Мавзуга доир: CNN телеканали бошловчиси Алеппода яраланган суриялик болакай ҳақида ҳикоя қилиб, ўзини базўр йиғидан тийди (видео)