Европа Чемпионлар лигасининг финалида кетма-кет икки бор ғолиб чиқиш биринчи марта Мадриднинг «Реал» клубига насиб қилди.
«Қироллик клуби» финал учрашувида «Ювентус» устидан йирик ғалабага эришди — 4:1. Бунга қадар ўтган 12 учрашувда ўз дарвозасидан бор-йўғи 3 та гол ўтказиб юборган «Ювентус», биргина финалда тўртта тўпни ўз дарвозасидан олиб чиқишга мажбур бўлди.
Кетма-кет икки чемпионлик рекордини такрорлаш шу билан кимга насиб этишини вақт кўрсатади. «Реал» эса келаси мавсум кетма-кет учинчи чемпионлик учун курашни бошлайди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни Роналдунинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшган Сэр Алекс Фергюсоннинг ўзи топширди.
Изоҳ (0)