Халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Осиё клублари орасида ҳамон олтинчи бўлиб турибди ва Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Саудия Арабистони кабилардан ортда қолишда давом этмоқда. Фарқи, сўнгги бор 60-поғонада қайд этилган Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон термаси, эндиликда 62-ўринга тушиб кетган.
Россия терма жамоаси ҳам худди Ўзбекистон сингари икки поғона шўнғиди ва 63-ўринга жойлашди.
ФИФА рейтингини Бразилия ва Аргентина термалари бошқариб турибди. Қайд этиш керак, бразилиялик футболчилар ЖЧ—2018 чиптасини биринчи бўлиб қўлга киритиб улгурган.
Изоҳ (0)