2017 йилнинг 1 январидан 29 майига қадар Тошкентда юридик шахсларга тегишли машиналар иштирокида 98 ЙТҲ содир бўлиб, уларда ўн киши ҳалок бўлди ва 116 жароҳат олди. Бу ҳақда, шаҳар ИИББга асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Аварияларнинг энг кўп қисми Юнусободда рўй берди — 20 та (бир киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди), ундан кейинги ўринларда Чилонзор — 17 та (икки киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди) ва Мирзо Улуғбек туманлари — 11 та (бир киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳатланди).
2016 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан юридик шахсларга тегишли машиналар иштирокидаги ЙТҲлар сони бироз камайгани кузатилмоқда. Аммо Чилонзор ва Юнусобод туманларида ЙТҲлар сони 240 ва 66 фоизга кўпайди.
Изоҳ (0)