Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

NASA келгуси йил ёзида Қуёшга рекорд даражадаги масофага яқинлашадиган коинот тадқиқот зондини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ESA

Фото: ESA

Solar Probe Plus (SPP) миссияси парвози 2018 йилнинг 31 июли ва 19 августи оралиғида Delta IV–Heavy ракета ташувчисида амалга оширилиши мўлжалланмоқда.

Қурилма Қуёш юзасидан 3,9 миллион мил (6,2 миллион километр) масофада, Меркурий сайёрасидан ҳам яқинроқ бўлади. NASA ибораси билан айтганда, Solar Probe Plus биринчи бўлиб юлдузга «тегиниб кўради», чунки Қуёшга инсоният томонидан қачондир юборилган зондлардан 7 маротаба яқинроқ келади.

SPP Қуёш ташқи атмосферасини тадқиқ этиши, физик хусусиятлари ҳақидаги саволларга жавоб берадиган ўта муҳим кузатувларни олиб бориши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади