Лионель Месси ва Криштиану Роналду рақобати нафақат «Олтин тўп» учун курашда, балки «Олтин бутса» пойгасида ҳам намоён бўлади.
«Олтин тўп»лар борасида Мессининг кўрсаткичлари аллақачон 5 тага етиб улгурган бўлса, Роналдуда уларнинг сони 1 тага камроқ.
«Олтин бутса»лар борасида эса улар тенглашди. Месси Ла лиганинг жорий мавсумини 37 та гол билан якунлади ва рейтингда 74 очко тўплашга муваффақ бўлди. Бу борада аргентиналик ҳужумчи «Спортинг» сафида 34 та гол урган Бас Дост ҳамда «Боруссия Дортмунд» либосида 31 бор муваффақият қозонган Пьер-Эмерик Обамеянгни ортда қолдирди.
Криштиану Роналдуда «Олтин бутса»лар сони 4 та. У 2008 йил «Манчестер Юнайтед» сафида 31 та гол уришга эришган. Кейинроқ «Реал» либосида 2011 йил 40 та, 2014 йил 31 та ва 2015 йил 48 та гол урди.
Эндиликда Мессида ҳам «Олтин бутса» 4 тани ташкил қилади. У 2010 йил 34 та, 2012 йил 50 та, 2013 йил 46 та ва мана энди 2017 йил 37 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)