Ўзбекистон Олий лигасининг 12-тур беллашувларидан 5 таси кеча — 26 май оқшомида бўлиб ўтди. Яна 3 таси бугун — 27 май санасига тайин қилинган.
Турнинг энг қизиқарли ўйини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечиб, мезбонлар Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Мазкур ғалаба «шерлар»ни турнир жадвалида 5-ўринга олиб чиқди.
Пойтахтнинг бошқа бир клуби «Обод» клуби устидан йирик ғалабага эришган «Машъал» кучли тўртликка кириб олди.
Қўқонда меҳмон бўлган бухоролик футболчилар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа «Қўқон—1912» очколар сони бўйича «Локомотив» билан тенглашиб олди. «Темирйўлчилар» ўзиб кетмаслиги учун бугун Фарғона вилоятининг бошқа бир клуби «Нефтчи» пойтахтдан зафар қучиб қайтиши шарт.
12-турнинг энг кутилмаган натижаси Бекободда қайд этилиб, турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган «Металлург» пешқадамлардан бири бўлган «Насаф» устидан ғолиб чиқди.
Ўзбекистон Олий лигаси 12-тур беллашувлари 26 май, жума
«Металлург» — «Насаф» 1:0
Гол: Аюбхон Нўмонов, 8 (1:0).«Қўқон—1912» — «Бухоро» 2:1
Голлар: Суҳроб Бердиев, 11 (1:0). Мурод Холмуҳаммедов, 34 (2:0). Акобир Тўраев, 77 (2:1).«Динамо» — «Қизилқум» 0:1
Гол: Илҳом Юнусов, 63 (0:1).«Машъал» — «Обод» 3:0
Голлар: Зафар Тўраев, 6 (1:0). Ҳумоюн Муртазоев, 32 (2:0). Дониёр Ҳасанов, 87-авт (3:0).«Пахтакор» — «Сўғдиёна» 3:2
Голлар: Сарвар Жўраев, 34 (0:1). Игорь Сергеев, 36 (1:1). Шерзод Каримов, 37 (2:1). Азамат Исроилов, 76 (2:2). Аднан Ораховац, 87 (3:2).27 май, шанба«Навбаҳор» — «Бунёдкор»«Шўртан» — «Олмалиқ»«Локомотив» — «Нефтчи»
Изоҳ (0)