Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америкалик қўшиқчи Ариана Гранде Манчестерда концерт бераётган чоғида портлаш юз берган жойига қайтиб мухлислар билан учрашишга ва ҳалок бўлганлар хотирасига хайрия концерти беришга қарор қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «Космополитан»

Фото: «Космополитан»

«Мен ниҳоятда жасур шаҳар бўлмиш Манчестерга қайтиб, ўз мухлисларим билан кўришиш ва теракт оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳамда уларнинг оиласига моддий ёрдам бўлиши учун хайрия концерти бераман», — деб ёзди қўшиқчи ўзининг Twitter’даги саҳифасига.

Қўшиқчи қолган тафсилотларни ва концерт қачон бўлишини кейинроқ, «барчаси тасдиқлангач» хабар қилишга ваъда берди.

22 май куни Manchester Arena комплексида Ариана Гранде концерт бераётган пайтда теракт содир бўлган эди. Портлашни худкуш Салмон Обидий амалга оширган. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 22 киши, жумладан, 12 нафар ёш бола ҳалок бўлган. Теракт бўйича масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар