АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея таҳдиди муаммосини ҳал этишни ваъда қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу катта муаммо. Бу дунё миқёсидаги муаммо ва у қайсидир босқичда ўз ечимини топади. У ҳал бўлади, бунга ишончингиз комил бўлсин», — деди Трамп Сицилияда журналистлар саволига жавобан.
«Биз саммитда турли масалар, жумладан, кўпчилигимизнинг диққат марказимизда турган Шимолий Кореяни ҳам муҳокама қиламиз. Асосан терроризм хавфи муҳокама қилинади, бироқ Шимолий Корея муаммосига ҳам алоҳида эътибор қаратилади», — дея қўшимча қилди Трамп.
Маълумот учун, 26 май, жума куни Сицилиянинг Таормина шаҳрида G7 саммити ўз ишини бошлади.
Изоҳ (0)