Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан жой олган барча учрашувларга якун ясалди.
Тошкентда «Қизилқум»ни қабул қилган «Локомотив» йирик — 5:0 ҳисобида муваффақият қозонди ва чорак финал чиптасини деярли ҳал қилди.
Водий дербисида эса «Нефтчи» ва «Навбаҳор» клублари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 15-дақиқасида бухоролик ҳакам Илгиз Танташев «Навбаҳор» футболчисини майдондан четлатди. 35-дақиқада киритилган ягона гол сабаб «Нефтчи» ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Кубок нимчорак финалининг 22 май куни бўлиб ўтган ўйинларида «Бунёдкор» Ғузорда зафар қучган, «Пахтакор» эса ўз майдонида «Насаф»дан йирик ҳисобда енгилганди.
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал 23 май, сешанба
Изоҳ (0)