Норвегиялик Гуннар Гарфорс 38 ёшида бутун дунёни кезиб чиққан энг ёш ҳаваскор саёҳатчи сифатида Гиннесснинг Рекордлар китобига кирди, деб ёзади KNews. Гуннар саёҳат қилишни 17 ёшидан бошлаган, аммо чет элларга фаол равишда ташриф буюришга у 2008 йилда киришди, ўшанда у ўз олдига дунёнинг ҳар битта мамлакатига бориш мақсадини қўйган эди.
Гуннар ўзида энг катта таассурот қолдирган 12 та мамлакат рўйхатини тузди.Руминия
Қасрлари, тоғлари ва албатта, Дракуласи билан машҳур бўлган Трансильвания сизни ҳанг-манг қилиб қўяди. Шунингдек, Бухарестдаги зиёфатлар ҳақида унутманг.Мадагаскар
Мадагаскар Франциянинг мустамлакаси бўлганига шубҳа йўқ. Таомлар у ерда олий даражада, сизни лол қолдирувчи қирғоқлар, лемурлар ва баобаб дарахтлари бор.Исландия
Уни шамоллар ва тўлқинлар миллионлаб йиллар давомида аямай келган бўлса-да, у ҳамон ўша ерда турибди. Иссиқ табиий булоқлар кишини тинчлантиради.Вьетнам
Самимият нималигини шу ерда тушуниш мумкин. Бу мамлакатда сиз югур-югур ва стресс нималигини унутасиз.Қирғизистон
Ажойиб табиат, ранг-баранг бозорлар. Одамлари жуда самимий.Кирибати
У ерда ҳашамат йўқ, аммо бу жой ҳақиқатда жаннатмонанд. Маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлигига ишонч ҳосил қилишингиз ва жуда мазали денгиз маҳсулотларини татиб кўришингиз мумкин.Янги Зеландия
Бу ерда оқ, қора ва тилларанг пляжлардан баҳраманд бўлиш ва ҳар қандай сув спорти билан шуғулланиш мумкин.Никарагуа
Бу ерда сиз сёрфинг ва дайвинг учун ажойиб жойларни топишингиз ва ҳайратланарли табиатдан завқланишингиз мумкин.Сьерра-Леоне
Бу ерда ажойиб пляжлар, осойишта қишлоқлар ва табассум қилувчи одамларни кўрасиз. Аммо ривожланган инфратузилмани топа олмайсиз.Доминика
Вулқонлар, қайнаб турган кўллар, ёпиқ пляжлар ва тропик ўрмонлар бу оролга мафтункорлик бағишлайди.Норвегия
Ёввойи тоғлар, ҳайратланарли шаршаралар, ажойиб музликлар, митти қишлоқлар ва тунги қуёш сизни танг қолдиради.Уругвай
Осойишта ва хотиржам, аммо жуда қизиқувчан кишилар учун мос келувчи мамлакат.
Изоҳ (0)