Таиланд мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Хосе Мария Мендес бошчилик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга қадар етиб келди.
Ливан, Гонконг, Мьянма ва Қатар термалари жой олган гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган ўзбекистонликлар, чорак финалда Мўғулистон билан тўқнаш келди. Беллашувда ҳакамлар Ўзбекистонга бир, рақибга эса икки марта қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди.
Ўйин давомида мўғулистонлик футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олган вазиятлар ҳам бўлди. Шунга қарамай Мендес шогирдлари иродали ғалабага эришди.
Ярим финал беллашувлари эртага — 24 май куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон термаси мезбон Таиландни ҳам мағлуб этиб, гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлаган ва чорак финалда Японияни мағлуб этган Ироққа қарши саф тортади.
Қайд этиш керак, Мендес бошчилик қилган Ўзбекистон футзал термаси Осиё чемпионатининг финалига қадар етиб борганди. 20 ёшгача бўлган футболчилар қандай натижа кўрсатишини чоршанба куни билиб олиш мумкин.
Финалга қадар етиб борган икки мамлакат термалари 2018 йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Олимпиадада иштирок этади.
Осиё чемпионати—2017 Чорак финал 22 май, душанба
Индонезия — Таиланд 2:4Эрон — Ливан 6:2Ироқ — Япония 1:0Ўзбекистон — Мўғулистон 10:7
Ярим финал 24 май, чоршанбаТаиланд — ЭронИроқ — Ўзбекистон
Изоҳ (0)