Forbes’нинг 2017 йилги миллиардерлар глобал рейтингига 2064 киши кирди, шуларнинг 2,9 фоизи (42 эркак ва 18 аёл) оила қурмаган, деб ёзади нашр.
Александра Андресен
Ёши: 21
Бойлиги: 1,2 миллиард доллар
Отаси, инвестор Йохан Андресен унга ва синглисига Ferd инвестиция компаниясининг 42 фоиздан улушини берган. Компаниянинг ўзини ҳамон отаси бошқаради, Александра компанияда ишламайди.Густав Магнар Витзе
Ёши: 23
Бойлиги: 1,6 миллиард доллар
Отаси Густав Витзе Salmar ASA компаниясининг 47 фоиз акцияларини совға қилган.Жон Коллисон
Ёши: 26
Бойлиги: 1,1 миллиард доллар
Stripe тўлов тизимига асос солган. У ўз давлатини мерос қилиб олмасдан, ўзи ишлаб топган дунёдаги энг ёш миллиардерга айланди.Бобби Мёрфи
Ёши: 28
Бойлиги: 4 миллиард доллар
Қисқа вақтдан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетадиган фото ва видеохабарлар билан айирбошлаш учун мўлжалланган Snapchat мессенжери асосчиларидан бири.Хулио Марио Санто Доминго III
Ёши: 31
Бойлиги: 2,4 миллиард доллар
Нью-йорклик дижей ва дунёдаги энг йирик пиво ишлаб чиқарувчиларидан бири — SABMiller компанияси меросхўри.Том Перссон
Ёши: 32
Бойлиги: 2,1 миллиард доллар
Арзон кийим-кечаклар дўконлари тармоғи — H&M’ни яратган оиланинг учинчи авлоди вакили.Дрю Хьюстон
Ёши: 34
Бойлиги: 1 миллиард доллар
Файллар айирбошлаш сервиси — Dropbox бош директори. У сервисга 2007 йилда ўз курсдоши билан биргаликда асос солган.Роберто Пера
Ёши: 39
Бойлиги 3 миллиард доллар
Пера ўз карьерасини 2003 йилда Apple’да бошлаган, аммо икки йил ўтиб, у ердан кетган. У 2011 йилда миллиардерга айланган. Айни пайтда унга Ubiquiti Networks симсиз ускуналар ишлаб чиқарувчи компания тегишли.Тревис Каланик
Ёши: 40
Бойлиги: 6,3 миллиард доллар
Uber такси хизмати бош директори ва таъсисчиларидан бири.Жек Дорси
Ёши: 40
Бойлиги: 1,3 миллиард доллар
Татуировкачи тадбиркор Twitter ва Square каби иккита йирик технология компанияларини бошқаради.
Изоҳ (0)