«Арсенал» ва Венгер Чемпионлар лигасидан ташқарида қолди. «Ливерпуль» кўчасида байрам
Англия Премьер-лигасида 2016/17 йилги мавсумга расман якун ясалди.
Сўнгги тур кучли тўртлик қай кўринишда бўлишига ойдинлик киритиши керак эди. Бу йўлда кураш олиб бораётган уч клубнинг барчаси зафар қучди.
Якунда Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. «Тўпчилар» бир киши кам қолиб «Эвертон»ни таслим қилган бўлса-да, бу Арсен Венгер жамоаси учун камлик қилди.
«Ливерпуль» эса ўз майдонида йирик ғалабага эришиб, келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган бўлди. Мавсумдаги энг йирик ғалабасини сўнгги турда қўлга киритган «Манчестер Сити» эса 3-ўрин билан чекланди.
Олтин ва кумуш медалларни расмийлаштириб қўйган икки клуб ҳам йирик ғалабаларга эришди. Бу борада «Тоттенҳэм» 7 та гол уриб, мавсумда энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа мақомини қўлга киритди.
Англия Премьер-лигаси 38-тур беллашувлари 21 май, якшанба
Изоҳ (0)