Яманнинг 18 вилоятида авж олган вабо эпидемияси қурбонлари сони 242 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ БМТ Боллар жамғармаси (ЮНИСЕФ) миссияси 209 қурбон ҳақида маълумот берган эди.
Шунингдек, 23,4 мингдан ортиқ касаллик юқиши ҳолатлари қайд қилинган. Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги гуманитар ташкилотларни эпидемияга қарши курашда ёрдам кўрсатишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)