Twitter микроблог сервисининг ишлашида охирги бир неча соат ичида икки марта узилиш даври кузатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШ Шарқий қирғоғи вақти бўйича соат 1:00 да ижтимоий тармоқдаги узилишлар устидан шикоятлар сони кескин ошиб кетди. Бу давр ичида 1977 та шикоят қабул қилинди. Иккинчи марта эса АҚШ Шарқий қирғоғи вақти билан соат 10:00 да 2489 шикоят келиб тушди.
«Айрим фойдаланувчилар киришда қийналмоқда. Биз воқеадан хабардормиз ва нуқсонларни бартараф қилиш устида ишламоқдамиз», — маълум қилди компания вакиллари.
Twitter’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчиларида ҳам ушбу муаммо кузатилган.
Изоҳ (0)