• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон воқеалари ҳақидаги афсоналар қандай тўқилган?

    Мустақил сиёсатшунос Эркин Илҳомов 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеалари ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди.

    «Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» деганларидек, май ойи кириб келиши билан турли оммавий ахборот воситаларида 2005 йилги Андижон воқеалари ҳақида туркум мақолалар урчийди. Ушбу материаллар муаллифлари, йиллар ўтса-да, бир хил мазмундаги гап-сўзларни чайнайверади. Улар ўн икки йилдан бери Андижондаги фожиали кунлар ҳақида бир томонлама баҳо беришдан нарига ўта олишмаяпти.

    Баъзи оммавий ахборот воситалари «тинч намойишчилар ўққа тутилди» дея ўз ҳомийлари, яъни халқаро ноҳукумат ташкилотлар томонидан уқтирилган гапларни такрорлашга мажбур бўлмоқда. «Пулини тўлаган қўшиққа буюртма беради», деб бежизга айтишмайди. Эътиборли жиҳати, бунда аниқ далиллар, ишончли фактлар асосида эмас, балки ўз ақли ёки онги доирасида, яъни ўз билганича хулоса чиқаришга уринишади.

    2016 йилнинг октябрида Ж. Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институтида бўлиб ўтган «Андижон [воқеалари]га янгича назар» деб номланган семинарда қилинган маърузалар бундай мужмал гап-сўзларнинг бутунлай тескарисини кўрсатди. Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Старр, мазкур институтнинг етакчи илмий ходими Ж. Дейли ҳамда Пентагон вакили, 2005 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходими бўлиб ишлаган Ж. Хартман мазкур семинар ташкилотчилари бўлишди.

    Ф. Старр семинарни очар экан, Андижонда ўша кунлардаги «вазиятни баҳолашда тўғри ёндашиш зарурлиги»ни таъкидлади. Унинг фикрича, ўшанда «шаҳардаги вазият экстремистик кучлар мамлакатда ҳокимиятни қўлга олиш учун уринганининг барча белгилари борлигини кўрсатди».

    Ж. Хартманнинг қайд этишича, бугун ҳеч қандай шубҳа йўқки, ўшанда жангарилар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жазони ижро этиш идораларига ҳужум қилиш орқали давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган. Экстремистларнинг олдиндан ўйланган ҳаракати туфайли қурбонлар сони кўп бўлди. Ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувда икки томондан 200 га яқин киши ҳалок бўлган.

    Ж. Хартман яна шуни алоҳида қайд этдики, ўша куни Американинг бирор-бир йирик газетаси ёки телеканали Тошкентда ўз мухбирига эга эмас эди. Бу атрофда фақатгина Москвада америкалик мухбир бор эди. Америка оммавий ахборот воситаларининг Россиядаги ходимлари эса ўзбек тилини умуман билмас, Ўзбекистон ҳақида ахборотга эга эмас эди. Шунинг учун улар фақатгина халқаро ташкилотларнинг маърузаларига асосланиб иш тутишга мажбур бўлишган.

    Шу сабабли Андижон ҳақида материалларнинг жуда кам қисми ишончли бўлиб, аксарият қисми ҳақиқатга тўғри келмасди.

    Америкалик дипломатнинг фикрича, Ғарб оммавий ахборот воситалари ўртасидаги носоғлом рақобат бунга сабаб бўлди. Чунки улар «янгиликлар пойгаси»да ишончли ахборотни эмас, балки «қайноқ ахборот»ни беришга киришиб кетган эди.

    Ж. Дейлининг таъкидлашича, ўша кундаги воқеа ҳақида бевосита гувоҳлар, уни ўз кўзи билан кўрганлар ёзишмади. Натижада қурбонлар сони тасаввурга сиғмас даражада ўсди, шунчаки бўрттириб кўрсатилди. Ғарб оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан тўқиб чиқарилган «Андижон картинаси»га мантиқан тўғри келмайдиган далилларга кўз юмилди. Ҳар куни ушбу шаҳарда аслида нима бўлганини тушуниш мураккаблашиб борди. Ҳақиқат эса сиёсий мақсад ортига яширинган экан.

    Шу билан бирга, Ж. Дейли маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати жангарилар шаҳарда тартибсизлик, алғов-далғовни юзага келтириш мақсадида зўравонликка қўл урганини алоҳида таъкидлаган. Экстремистлар қўлида қурол-яроғ, асирлар борлиги, ҳар жойда снайперлар, «Молотов коктейли» билан қуролланган шахслар жойлаштирилгани, террористларнинг инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ҳокимият билан музокараларга кескин қарши бўлгани далил сифатида келтирилган.

    Америкалик экспертнинг фикрича, ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотларининг Андижон воқеалари бўйича тусмоллари, яъни тўқима афсоналари Ўзбекистон томонидан ишончли далиллар асосида рад этилган. 2006 йилда воқеа жойидан олинган видеотасвирлар ғарб мамлакатларигача етиб борди. Уларда Ўзбекистон ҳукуматининг хулосалари амалда ўз тасдиғини топди. Аммо ғарб жамоатчилиги онгида ўша воқеалар бўйича стереотип қарашлар аллақачон шаклланиб бўлган эди. Ғарб ноҳукумат ташкилотлари ўз айбини тан олмасдан, хатоларини иложи борича яширишга ҳаракат қилишди. Оқибатда «видеодалиллар»га ё эътибор қаратилмади, ё «ўзбек ҳукуматининг ташвиқот материали» деб бонг урилди.

    Андижон фожеасидаги энг муҳим жиҳат шундаки, ушбу воқеалар ёш дунёвий мамлакатимиз учун оғир синов бўлди. Дунё жамоатчилиги эса ғарб оммавий ахборот воситалари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари томонидан «тўқилган афсоналар» таъсирига тушиб қолди. Агар Ғарб экстремизм ва терроризмга қарши ҳақиқатан ҳам курашмоқчи бўлса, охирги пайтларда Европанинг катта-кичик шаҳарларини қамраб олаётган террористик ҳужумларни инобатга олган ҳолда Андижон воқеаларидан сабоқ чиқариши, тўғри хулоса қилиши лозим.

    19.05.2017, 22:31   Изоҳ (0)   63186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    27 майдан бошланадиган Рамазон, Саудияга сафар қиладиган Мирзиёев ва Трамп, Бухородаги «ваҳимали воқеалар» ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    19.05.2017, 20:28

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекгидроэнерго» жамиятини ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади

    19.05.2017, 20:10

    Тожикистон журнали: Ўзбекистон совутгич омборхоналари ҳажми бўйича дунё етакчиларидан бирига айланди

    19.05.2017, 19:58

    «Ижтимоий фикр»: Ўзбекистонда қишлоқ аҳолиси болалар боғчалари моддий-техника ҳолатидан қониқиш билдирмади

    19.05.2017, 18:30

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    19.05.2017, 17:47

    ХМТ вакили Ўзбекистондаги ижтимоий шериклар билан маслаҳатлашувлар ўтказди

    19.05.2017, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазони тўлиқ босиб олишга қаратилган операцияни бошлади

    Дунё | 21 август, 21:07

    Америкаликлар мамлакатдаги демократия хавф остида деб ҳисобламоқда

    Дунё | 21 август, 20:50

    Электрон сигарет чекувчи болаларнинг кашандага айланиш эҳтимоли 3 баробар юқори

    Лайфстайл | 21 август, 20:40

    Украина 3 минг километр масофага учувчи ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

    Дунё | 21 август, 20:30

    “Бу ўйин икки халқни бирлаштирди” — Саида Мирзиёева Қирғизистонда ўтган “Заковат” турнири ҳақида

    Ўзбекистон | 21 август, 20:21

    Қозоғистон ёнилғи бозори устидан назоратни кучайтирмоқда

    Дунё | 21 август, 20:17

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига биноан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 21 август, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.