Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт UFC жангчиси Конор Макгрегор ва собиқ боксчи Флойд Мейвезер ўртасида бокс қоидалари асосида жанг ташкил этиш бўйича ирландиялик спортчи билан келишувга эришганини маълум қилди, деб ёзади «Оламспорт».
Конор билан келишув тайёр. Энди Мейвезернинг жамоаси билан музокарани бошлаймиз. Бу билан жанг аниқ бўлади, дея олмайман. Лекин Макгрегор билан келишувга эришдик. Бу – ишнинг ярми бажарилди, дегани. Энди Мейвезернинг маслаҳатчиси ва шахсан Флойднинг ўзи билан келишиб олсак бўлгани.Аввалроқ бир неча ой давом этган музокаралардан кейин томонлар жанг ўтказиш бўйича кўп миллионли келишувга эришгани, бироқ бу расман имзоланмагани ҳақида хабар берилганди.Дана Уайт, UFC президенти
Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар UFC чемпиони боксчилик лицензиясини олганидан кейин пайдо бўлди. Ирландиялик жангчи Мейвезер билан жанг учун 100 миллион доллар ишлаб олиш истагини билдирганди.
Кейинроқ Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт Мейвезер ва Макгрегор жанги учун ҳар икки спортчига 25 миллион доллардан тўлашга тайёр эканини маълум қилган эди, бироқ ҳар икки спортчи таклифни жиддий қабул қилмади. Шундан сўнг Дана Уайт мазкур беллашув ирландиялик жангчининг UFC билан шартномаси якунига етсагина бўлиб ўтишини айтди.
Маълумот учун, 28 ёшли Макгрегор фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Шу вақтгача у 23 та жанг ўтказиб, 20 тасида (17 тасида нокаут билан) зафар қучган ва 3 тасида мағлубиятга учраган. Ирландиялик икки (енгил ва ярим енгил) вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган биринчи жангчи сифатида тан олинди. Кейинроқ у ярим енгил вазнда чемпионлик камаридан маҳрум этилганди.2015 йили боксчилик фаолиятини тугатган 39 ёшли Флойд Мейвезер профессионал рингда 49 та жанг ўтказиб, барчасида (26 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган. У бешта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)