Apple корпорацияси пиццага мўлжалланган ўз қутисини ишлаб чиқди ва патентлади. Бу ҳақда компания кампусида бўлган Wired журналисти хабар қилди.
Айтилишича, контейнер ходимлар ошхонадан пицца, пирог ёки бошқа маҳсулотни олиб, иш жойига олиб кела олиши учун ишлаб чиқилган. Контейнер тепасида саккиз вентиляцион тирқиш бўлиб, бу намлик тўпланишининг олдини олади.
Business Insider’га кўра, пицца қутиси учун талабнома 2010 йили киритилган, аммо қути энди намойиш этилди. Уни ишлаб чиқишда Apple Парк қаҳвахонаси бошқарувчиси Франческо Лонгони иштирок этган.
Ўтган йил сентябрида Apple оддий қоғозли пакет учун патент олган эди. Ҳеч қандай технологик хусусиятга эга бўлмаган ушбу буюм муаллифлари у экологик жиҳатдан тозароқ эканлигини эътироф этган эди.
Изоҳ (0)