2019 йили Ойга, кейинроқ эса Марсга парвоз қилиши кутилган Orion кемасининг расмий учирилиши лойиҳанинг қимматлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнидаги кутилмаган қийинчиликлар туфайли ортга сурилди. Бу ҳақда, NASA матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ SLS оғир ташувчи ракетаси янги космик кемани Ой атрофидаги парвозга 2018 йил сентябрида олиб чиқиши кутилган эди. NASA капсула бортида экипаж бўлишини ҳам истисно қилмаган эди. Аммо апрель ойининг ўртасида NASAнинг бош инспектори Пол Мартин молиявий ва техник муаммолар туфайли мазкур сафар амалга ошмай қолиши мумкинлигини билдирган эди. Эндиликда ушбу ахборот расман тасдиқланди.
Orion кўп марталик космик кемаси 2011 йили «Шаттл» дастури ёпилганидан сўнг АҚШнинг фазога қайтиши учун асосий қурол сифатида ишлаб чиқилмоқда. Orion олдида турган асосий вазифа америкалик астронавтларнинг Ойга янги сафарига хизмат қилиш, шунингдек, истиқболда Марсга парвоз қилишдир.
Изоҳ (0)