Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.
Бунга қадар Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги бешта олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турганди. Оксана эса олтинчи медални қўлга киритди.
Делегация ҳисобида, шунингдек, 4 та кумуш ва 12 та бронза медали бор.
Изоҳ (0)