Айни пайтда дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Поль Погбанинг отаси Фассу Антуан Погба 79 ёшида оламдан ўтди, деб маълумот берди «Чемпионат» Le Parisien нашрига асосланиб.
Фассу Антуан Погба бир неча йил давомида оғир ҳасталик билан курашиб келди ва охирида тақдирга тан берди.
Ушбу инсон уч ўғил ўстирган бўлиб, уларнинг барчасига профессионал футболчи бўлиш насиб қилди. Поль Погба «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидаги ўйинлари билан жаҳон юлдузига айланди. Яна бир ўғил Флорентен Франциянинг «Сент-Этьен» клуби шарафини ҳимоя қилади, Матиа эса Голландия чемпионатида тўп суради.
Изоҳ (0)