WSB чорак финалидан жой олган Uzbek Tigers ва Cuba Domadores тўқнашувининг биринчи жанги якунига етди ва унда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов ғолиб чиқди.
Рио—2016 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган Хоанис Арҳилагос Пересга қарши рингга чиққан олимпия чемпиони ўз жамоасига дастлабки очкони олиб берди.
Қайд этиш керак, Ҳасанбой Дўстматов Рио—2016 Олимпиадасидан кейин ўзи рингга чиққан жангларнинг бирортасида ҳам имкониятни бой бермади.
Олдинда Ўзбекистон ва Куба тўқнашуви доирасида яна 4 та жанг кутиб турибди. Бу тўқнашувларга Самарқанддаги «Мўъжиза» амфитеатри мезбонлик қилмоқда.
Изоҳ (0)