Англия Премьер-лигасининг 26-туридан қолиб келаётган «Саутгемптон» — «Арсенал» ўйинида «тўпчилар»нинг қўли баланд келди — 2:0.
Мазкур ғалаба Арсен Венгер шогирдларини турнир жадвалида 5-ўринга олиб чиқди. Лондонликлар бунга қадар «Юнайтед» дарвозасига ҳам иккита жавобсиз гол уришга муваффақ бўлганди.
Қўлга киритилган уч очко «Арсенал» учун 4-ўрин эшикларини очди. Қолдирилган ўйиндаги яна битта ғалаба «кононирлар»ларни «Ливерпуль»га янада яқинлаштирди. Қолган икки тур давомида Клопп жамоаси очко йўқотса, «Арсенал» ўзининг «севимли» поғонасида мавсумни якунлаши ҳам мумкин бўлади.
Англия Премьер-лигаси 26-турдан қолган ўйин 10 май, чоршанба
Изоҳ (0)