Тошкентда қаллоб аёл абитуриентларни ўқишга киритиш баҳона уларнинг пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритишни ваъда қилган қаллоб аёл бир абитуриентдан 15 минг доллар олди. Шунингдек, яна бир абитуриентдан Тошкент педиатрия тиббиёт институтини «ваъда» қилган ҳолда 8 минг доллар олди.
Аёл ўзини Давлат тест маркази ходимаси деб таништирган эди. У 9 май куни 12 минг доллар олиш пайтида ушланди.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)