Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Жалолиддин Машарипов ҳамда Егор Кримецни ортга қайтаришни мақсад қилган. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Янги раҳбарият клуб билан шартномаси бор бўлган бу икки футболчини қайтариш орқали таркибдаги муаммоларни қисман ҳал қилишни ният қилган.
Мавсум бошида «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун Жалолиддин Машариповни ижарага олганди. Бироқ гуруҳ босқичида бор-йўғи 5 очко тўплаган «темирйўлчилар» сўнгги ўриндан жой олди. Шундан келиб чиқилса, иккинчи давра бошида Машарипов «Пахтакор»га қайтиши катта эҳтимол.
Егор Кримец эса Хитойдаги легионерлар чеклови сабаб ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шундан келиб чиқиб, «Пахтакор» уни ҳам Тошкентга қайтаришга яқин. Шунингдек, ўтган мавсумдан буён «Қўқон—1912» сафида юрган Жавоҳир Сидиқов ҳам собиқ клубига қайтиши мумкин.
Аввалроқ «Пахтакор» стадиони реконструкция қилиниши мумкинлиги ва клубга Бразилия ёки Европадан мураббий олиб келиниши борасида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)