Ливия ҳарбийлари мамлакат шарқидаги Бенгази шаҳри портини «ал-Қоида» жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда, Sky News Arabia’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бенгазидаги контртеррор операцияси маршал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси томонидан ўтказилган. Халифа Ҳафтар айни пайтда расмий Триполи билан ихтилофда. Май ойида томонлар БААда музокаралар ўтказди.
Маълум бўлишича, портдан ташқари, Ҳафтар кучлари Бенгази шимолидаги бир қанча объектлар устидан ҳам назоратни ўрнатган.