ИШИД гуруҳи жангарилари Ироқ шимолидаги ҳарбий базага ҳужум уюштирди. Ушбу базада америкалик ҳарбий маслаҳатчилар турган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Воқеа Киркук вилоятида рўй берди. Икки худкуш ҳарбий база киришида ўзини портлатиб юборди, бунинг оқибатида олти киши жароҳат олди.
Зобитлардан бирининг таъкидлашича, ҳужум уюштирганлар «биз каби кўриниш учун» соқолларини қириб ташлаган.
ИШИД ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)