Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин медални қўлга киритиб улгурди.
Ҳал қилувчи финал жангига қадар 9 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келган бўлиб, уларнинг 4 нафари бугун — 6 май куни жанг ўтказди.Жанглар Мурод Аҳмадалиевнинг ғалабаси билан бошланиб, Бектемир Мелиқўзиевнинг муваффақияти билан якунига етди.
Мазкур боксчилар ярим финалга етиб келганидаёқ Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати чиптасини ҳал қилиб қўйганди. Эртага яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларида рингга чиқади.
Изоҳ (0)