Олий лига. Пойтахт Тошкентнинг бирорта ҳам клуби зафар қуча олмаган тур якунланди
Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 9-турига келиб Тошкент шаҳри клубларининг ҳар тўрталаси ҳам 2 очкодан йўқотди.
Мазкур турни «Бунёдкор» аутсайдер «Металлург»ни енга олмаслик билан бошлаган бўлса, «Локомотив» Наманганда «Навбаҳор»ни таслим қила олмаганди.
Шанба оқшомида эса «Пахтакор» ва «Обод» клублари ҳам дуранг ўйнади. Мамлакатнинг энг совриндор клуби ўзининг собиқ мураббийи бошқараётган Қўқон жамоасини енга олмади. «Обод» эса ўз уйида Навоий клуби билан дуранг ўйнади.
Қолган барча учрашувлар мезбон клубларнинг ишончли ғалабаси билан ўз якунига етди.
Ўзбекистон Олий лигаси 9-тур беллашувлари 6 май, шанба
Изоҳ (0)