Чемпионлар лигаси ярим финалидаги йирик мағлубиятга қарамай, «Атлетико» аъзолари ўзларига бўлган ишончни йўқотмаган. Бу ярим ҳимоячи Коке томонидан берилган интервьюда ҳам ўз аксини топди, деб ёзди «Sports.ru».
Биз шанба куни бўладиган Ла лига ўйини ҳақида ўйлаймиз. Ундан кейингина «Реал» билан жавоб учрашувига тайёргарлик кўрамиз.Биз финалда ўйнайшни истаймиз. Мухлисларимиз айтганидек, ишонишда давом этамиз.
Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик. «Реал» ҳақли ғалабага эришди, бу борада уларни табриклайман. Жавоб ўйини эса бошқача ўтади.
Финалда мағлуб бўлишдан кўра, ярим финалда қолиб кетиш ёмонроқ. Биз курашишда давом этамиз. «ПСЖ» мисолида олиб қараганда ҳам бу футбол. Биз Криштиану Роналдуси бор «Реал»ни ўз уйимизда 4:0 ҳисобида мағлуб эта олган жамоамиз.
Коке, «Атлетико» аъзоси
«Sports.ru» маълумотига кўра, бутун ўйин давомида «Атлетико» футболчилари «Реал» дарвозасига битта ҳам аниқ зарба бера олмаган ва шу тариқа 15 ўйиндан буён давом этиб келаётган сафардаги мағлубиятсиз серияни якунлаган. Мадрид клуби сўнгги бор ўтган йилнинг 12 декабрь куни сафарда «Вильярреал»га имкониятни бой берган ва шундан кейин сафардаги учрашувларини мағлубиятсиз ўтказаётганди.
Футбол ажойиб ўйин. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен имкониятимиз бор деб ўйлашда давом этаман. Футболчиларга ҳам бу ҳақда айтдим ва мағлубият ҳақида унутишлари кераклигини тушунтирдим.«Реал» бугун яхшироқ эди. Мен рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олди.
Ҳозир хотиржамман. Қилиб бўлмайди деб ҳисобланадиган ишни қилишга уринамиз. Балки уддалармиз.
Диего Симеоне, «Атлетико» бош мураббийи
Изоҳ (0)