Актёр ва хонанда Жавоҳир Зокиров «Даракчи» газетасига берган интервьюсида ҳозирги кундаги концертларга деярли бормаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Интервью давомида Жаҳоҳир Зокиров концерт берган вақтида фонограмма орқали қўшиқ қуйлагани учун виждони қийналганини ҳам айтди.
2001 йил «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастуримни тақдим этганман. Ўшанда фонограмма орқали куйлагандим. Концерт якунига етгунча ўзим ҳам тамом бўлай дегандим. Саҳнага чиқиб ёлғондан ўзимни худди қўшиқ куйлаётгандек тутганимни ҳазм қилолмай, виждоним қийналган. Чунки аслида, фонограммани жиним суймайди. Шу сабаб ҳам бугунги концертларга бормайман.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Майли, мини-дискни қўйиб, куйлашсин, кимдир буни ўзига эп кўрар, лекин шунга яраша чипталар нархини 5–6 баробарга арзонлаштирсин. Ахир, фонограмма томошаси учун юз минг сўмлаб пул тўлаш нотўғрику? Бундай хонандаларга фақат инсоф сўрайман.
Жавоҳир Зокиров, хонанда ва актёр
Изоҳ (0)