Андижон шаҳри ва Андижон туманидан 17 боланинг суннат тўйи ўтказилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тўй болалар карнай-сурнай садолари остида миллий анъаналаримизга хос кутиб олинди. Тантанада уларнинг шаънига айтилган қутлов ва табриклар, куй ва кўшиқлар барчага хуш кайфият улашди. Болажонларга вилоят ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзулардаги китоблар тўплами ҳамда Халқ банки бўлимлари томонидан ҳисобига 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди.
– Бугун Президентимиз кўмаги билан фарзандим Муҳаммадаминнинг суннат тўйини ўтказдик, – дейди Андижон шаҳридаги «Ғайрат» маҳалласида яшовчи Саодатхон Ҳакимова. – Кам таъминланган оилаларга, айниқса, фарзандларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди. Бунинг учун давлатимиздан, барча саховатли инсонлардан беҳад миннатдормиз.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)