Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида дунёдаги энг кекса эркак Мба Гхото 145 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гхотонинг сўзларига қараганда, у 1870 йил декабрида дунёга келган. Биринчи жаҳон уруши йилларида у 43 ёшда, Иккинчи жаҳон уруши йилларида эса 70 ёшда эди.
Гхото дунёнинг энг кекса инсони сифатида расман тан олинмаган, негаки Индонезияда янги туғилганлар 1900 йилдан рўйхатга олина бошланган.
Унинг беш фарзанди, 12 набираси, 17 эвараси бор.
Изоҳ (0)