Ўзбекистонда 1 килограмм шакар нархининг 5200 сўмга кўтарилиши сабаблари «Оила даврасида» нашрида тушунтириб берилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра, бунинг асосий сабаби шакар учун четдан келтириладиган шакарқамиш хом ашёсининг нархи ошиб кетганидир», – дейилади хабарда.
«Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 мартдаги тегишли ҳужжатига асосан, бугунги кунда шакарнинг чакана нархи 5200 сўм этиб белгиланган. Унга кўра, шакарни ушбу нархдан юқори сотиш мумкин эмас» – деб Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидан иқтибос келтиради «1news.uz».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!