Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган Франциянинг «Монако» клуби кўпчиликни ажаблантиришда давом этади. Мамлакат чемпионлигидан ташқари, Европани забт этишга уринаётган жамоа ОАВнинг асосий мавзуси бўлиб турибди.

Фото: «Монако»

Фото: «Монако»

Бу борада «Монако» ҳужумчиси — 18 ёшли Килиан Мбаппе Лоттен катта футболга янги юлдуз бўлиб кириб келди. «Чемпионат» маълумотига кўра, Мбаппе Франция чемпионатидаги 26 та ўйинида 15 та гол уришга муваффақ бўлди ва кучли бешликда тўп сурган футболчилар орасида ўзига хос рекорд ўрнатди.

Кучли бешликда 15 та гол урган энг ёш футболчи эндиликда айнан Мбаппе ҳисобланади. «Манчестер Юнайтед» сардори Уэйн Руни 18 ёшида «Эвертон» футболчиси ҳисобланган. Руни битта мавсумда 15 та гол урган биринчи йилида 18 ёш-у 172 кунлик эди. Мбаппе эса бу вақтда 18 ёш-у 130 кунлик бўлиб улгурганди.

1998 йилнинг 20 декабрь куни дунёга келган франциялик футболчи Чемпионлар лигасида ҳам йўқолиб қолаётгани йўқ. Мазкур мусобақада ҳозирга қадар 5 та гол урган футболчи монаколикларнинг ярим финалга қадар етиб келишида катта рол ўйнади.

Мбаппе 5 та голнинг ҳаммасини плей-офф раундида «Манчестер Сити» ва «Боруссия Дортмунд» клубларига уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа Мбаппе плей-оффнинг кетма-кет тўрт ўйинида тўп кирита олган Чемпионлар лигасидаги биринчи футболчига айланиб олди.

«Монако» Мбаппени келаси мавсумда ҳам сақлаб қола оладими ёки йўқ — айтиш қийин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин