Тошкентда старт олган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун — 1 май куни беш нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади. «Оламспорт» нашри тўқнашувлар вақти ва рақиблар номига ойдинлик киритди.
Рио—2016 совриндори Мурод Аҳмадалиев кунни бошлаб беради ва 12:00 да туркманистонлик боксчини синовдан ўтказади. Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов эса 18:00 да ринга чиқади.
1 май кунги жанглар
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Шодлимурат Майдаров (Туркманистон) — 12:00-64 кг: Иқбол Холдоров — Ашиш (Ҳиндистон) — 15:00-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Тхиванка Паллеха (Шри-Ланка) — 18:00-75 кг: Исроил Мадримов — Қосим Абдуамад (Фаластин) — 20:30-91 кг: Санжар Турсунов — Хеонг Кю Ким (Жанубий Корея) — 20:45Эслатма. Осиё чемпионатининг биринчи кунида Жасур Латипов рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)