29 апрель куни Истанбулда Эрон расмий ҳокимиятида мухолиф кайфиятдаги бир қанча сунъий йўлдош телеканалларини бирлаштирувчи Gem TV телекомпанияси раҳбари Саид Каримиён отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Британия фуқаролигига эга Каримиён билан бирга унинг кувайтлик бизнес ҳамкори ҳам ўлдирилди.
Каримиён Эрон суди томонидан сиртдан олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Воқеа кечки соатларда Истанбулнинг Европа қисмида рўй берди. Каримиён ва унинг шериги ўтирган машинанинг йўлини қора рангли «жип» тўсди. Машинадан ниқобли кишилар чиқиб, автомобилни ўққа тутди. Каримиён воқеа жойида ҳалок бўлди, унинг шериги шифохонада жон берди.
Туркия полицияси воқеани тафтиш қилмоқда. Айни пайтда кузатув камералари материаллари ўрганилмоқда.