Ўзбекистон Қуролли кучлари Globalfirepower томонидан эълон қилинган рейтингда 0,8319 индекси билан дунёда 48-ўринни эгаллади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ушбу кўрсаткич бўйича МДҲ мамлакатлари орасида фақат Россия (2-ўрин) ва Украина (30-ўрин) Ўзбекистондан олдинда бормоқда.
Дастлабки 10 поғона қуйидагича кўриниш олди: АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндисон, Франция, Буюк Британия, Япония, Туркия, Германия ва Италия.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон армияси Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб, Қозоғистон (53-ўрин), Туркманистон (84-ўрин), Қирғизистон (109-ўрин) ва Тожикистонни (112-ўрин) ортда қолдирмоқда.
Мазкур рейтингни тузишда қўшин сони, қуруқлик, денгиз ва ҳавода жанг қилишга мўлжалланган ҳарбий техника сони ва шунга ўхшаш 50 та турли омиллар ҳисоб олинади.
Шунингдек, мамлакатларнинг географик жойлашуви ва қуролланишга сарфланиши мумкин бўлган ресурслар ҳам инобатга олинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!