Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан Бектемир тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бектемир туманида истиқомат қилаётган собиқ 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Юлия Низомова бир неча ой аввал уй-жой ажратишларини сўраб тегишли органларга мурожаат қилган. Натижа чиқмагач, Президент Виртуал қабулхонасига ариза берган. Сайёр қабул чоғида Й.Низомованинг мурожаати ўрганиб чиқилди ва унга уй ажратишга қарор қилинди.
Бектемир туманидаги Мажнунтол маҳалласида яшовчи Мавлуда Расулова 12 апрелда Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасига маҳаллада жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўйиб бериш юзасидан мурожаат қилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси О.Содиқовнинг билдиришича, Мавлуда Расулова истиқомат қиладиган Мажнунтол маҳалласида автобуслар ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар йўқлиги учун маҳаллага яқин Паркент йўли шоҳкўчасидан автобуслар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)