Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари шаҳарда Георгий тасмаси тақиқлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Георгий тасмалари бўйича қизғин баҳслар бормоқда. Бундан ташқари, ҳар йили ушбу тасма тақиқлангани ҳақида мишмишлар тарқалади. Шу муносабат билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари изоҳ бериб ўтди.
«Фуқаролардан Георгий тасмаларни олиб қўйиш борасида ҳеч қандай кўрсатмалар бўлгани йўқ. Ўтган йили бунинг муқобили ўлароқ миллий байроқ услубидаги тасмалар таклиф қилинган эди. Шу нарсага эътибор қаратмоқчи эдимки, улар айнан таклиф қилинган, тиқиштирилмаган. 9 май санасига келсак, ишонч билан айтиб ўтишим мумкинки, жорий йилда Георгий тасмаларини олиб қўйиш борасида ҳеч ким кўрсатма бермайди», — маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)