Россиянинг Кемерово вилятида «БелАЗ» машинасининг шиширилаётган пайти ёрилиб кетган ғилдираги енгил машинани эзиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, воқеа Киселёвск шаҳри автобазаларидан бирида рўй берди. Оғир машинага техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланаётган ишчилар камер босимини нотўғри ҳисоблагани боис у ёрилиб кетди. Бир неча метрга учиб кетган ғилдирак шу ерда турган Toyota Corolla устига тушди.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Босиб қолинган машинани қайта тиклаб бўлмайди.
Изоҳ (0)