АПЛ 26-туридан қолиб келаётган Манчестер дербиси кеча — 27 апрель куни бўлиб ўтади.
«Etihad» аренасида кечган учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0. Томонларнинг «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида «Сити» 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
Кечаги беллашувда Гвардиола испаниялик икки футболчи — Давид Силва ва Нолитонинг хизматидан фойдалана олмади. Жозе Моуриньо эса Поль Погба, Уэйн Руни, Златан Ибраҳимович каби етакчиларини майдонга тушира олмади.
Мазкур дурангдан кейин Манчестер клубларининг олдида яна биттадан захира ўйини қолди. Ўша беллашувлардаги ғалаба сабаб ҳар икки жамоа «Ливерпуль»дан ўзиб кетиш имкониятига эга.
Англия Премьер-лигаси 26-тур ўйини 27 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)