Ўзбекистон Олий лигасининг 7-турида энг кам ишқибоз Ўзбекистоннинг энг олди стадионига ташриф буюрган. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Мавсумни ўз тарихидаги энг ёмон старт билан бошлаган «Бунёдкор»нинг «Динамо»га қарши ўйинини 34.800 нафар ишқибозни ўз бағрига сиғдира оладиган стадионда 705 мухлис томоша қилган.
Энг кўп мухлис йиғиш борасида одатдаги каби Наманган ва Бухоро вилояти жамоалари рақобат олиб борди. Бу борада «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинни томоша қилиш учун келганлар сони 12.705 нафарни ташкил қилди. Бухородаги учрашув эса 10 минглик довондан ўтди.
Damas автомашинаси ютуқ сифатида ўйналган, 7-турнинг энг марказий ўйини ҳисобланган «Пахтакор» — «Локомотив» учрашуви 1,5 минг одамни жалб қила олмади. «Металлург» билан ўйин учун сотилган чипталар ҳам ютуқ сифатида ўйналганини айтмаса, «Локомотив» иштирокидаги ўйин учун келганлардан тушган пул Damas учун етарли бўлганми ёки йўқ — аниқлик киритилмаган.
«Навбаҳор» — «Шўртан» 1:0 (12.705 томошабин)«Бухоро» — «Машъал» 2:2. (10.572)«Қўқон—1912» — «Металлург» 3:0. (8.628)«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 0:1 (3.351)«Олмалиқ» — «Қизилқум» 0:0 (2.201)«Насаф» — «Обод» 1:0 (2.121)«Пахтакор» — «Локомотив» 1:2 (1.358)«Бунёдкор» — «Динамо» 1:1 (705)
Изоҳ (0)