Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилаётган сайёр қабулларга тиббий масалада ёрдам сўраб келаётган фуқароларнинг талаблари ўринли бўлса, шу ернинг ўзида ечимини топмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Жумладан, Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қабулида ногиронлик аравачаси сўраб келган Фарид Эшниёзовнинг арзи қаноатлантирилди.
Сергей Сицаринга эса Тошкент тиббиёт академияси урология бўлимида бепул даволаниш учун йўлланма берилди.
Мурожаат қилувчилар орасида маҳалла кўчаларини асфальт қилиш, ёритиш тизимини яхшилаш, болалар майдончалари барпо этиш, кўп қаватли уйлардаги йўлаклар, том ва ертўлаларни таъмирлаш каби кўпчиликнинг манфаатини ҳимоялаш мақсадида келганлар ҳам анчагина. Уларнинг ҳар бири билан туман ҳокимлиги мутасаддилари суҳбатда бўлиб, ҳар бир мурожаат қайд этилди ва улар бўйича тегишли чоралар кўриладиган бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)